Брифингда маълум қилинишича, 2021 йилнинг 9 ойида Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорларнинг 5 мингдан ортиқ мурожаатлари ўрганилган. Бу кўрсаткич ўтган йилгига қараганда икки баробарга кўп. Энг кўп мурожаат —Тошкент шаҳридан. Кўриб чиқилган мурожаатларнинг деярли 3 мингтаси қаноатлантирилди, қолганлари юзасидан тушунтириш берилди.

Бизнес-омбудсман томонидан 2021 йилнинг 9 ойида тадбиркорлар манфаатида судларга 28 миллиард сўмлик даъво аризалар киритилди. Жорий йил маъмурий жавобгарликка тортилганлар сони кескин кўпайган ва ўтган йилга нисбатан 740 нафарга ошган.