«Транспорт вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда дастлабки бешта йўналишни аниқладик. Бу йўналишлар водий вилоятларини Самарқанд, Бухоро, Урганч, Термиз каби асосий туристик шаҳарлар билан боғлаши кутилмоқда. 

2021 йилда Андижон ва Хивани тўғридан тўғри боғловчи темирйўл рейси, Фарғона ва Урганч авиарейси, Қаршидан Урганчга темир йўл ҳамда авиарейслар йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.

Чипталар 30 фоиз чегирма билан сотилади. Бунинг учун давлат бюджетидан йилига 20-25 миллиард сўм субсидия ажратилади», - деди у.