Нашр суҳбатдошининг айтишича, тадбирни кундузи Лос-Анжелесдаги Dolby Theatreда ўтказиш режалаштирилган. Шу боис, ташкилотчилар коронавирус туфайли чекловларни ҳисобга олган ҳолда маросимга қанча одам ташриф буюриши мумкинлигини ҳозирча аниқ айта олмайди.

Таъкидланишича, яқинда Академия вакиллари Dolby Theatreда хавфсизликни таъминлаш мумкинми ёки йўқлигини текшириб кўришди. Кинотеатр раҳбарияти эса маросимнинг ўтказилиши ҳақидаги маълумотларга ҳали изоҳ бермаган.

Эслатиб ўтамиз, оғир эпидемиологик вазият туфайли тадбир февралдан апрелга қолдирилганди.