Фармон билан, 2021 йил 1 майдан бошлаб педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ҳамда лицензияга эга нодавлат таълим ташкилотларига халқ таълими соҳасида фаолият кўрсатаётган раҳбар, мутахассис ва педагог ходимларнинг малакасини ошириш ҳуқуқи берилди.

ОТМлар ва НТТларнинг педагог кадрлар малакасини ошириш билан боғлиқ харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ушбу мақсадлар учун Халқ таълими вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида қопланади.  

Фармонга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан:

амалиётга йўналтирилган таълим дастурларини жорий этиш мақсадида профессионал таълим муассасаларида дуал таълим тизими жорий этилади;

дуал таълим тизими асосида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган ўқувчиларга иш берувчи билан тузилган шартномага мувофиқ иш ҳақи тўланади;

профессионал таълим муассасаларида ўқувчиларнинг касбий малакасини WorldSkills стандартлари асосида баҳолаш тартиби босқичма-босқич жорий қилинади ва ишчи касблар бўйича ”WorldSkills Uzbekistan” мусобақалари ўтказилади;

профессионал таълим муассасаларига хорижий мамлакатлардаги таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида ўрта бўғин кадрларини тайёрлашни ташкил этиш ваколати берилади.