Мазкур нарх жаҳон бозори, минтақавий биржалар нархларини таҳлил қилган ҳолда, шунингдек маҳаллий харажатларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши 2022 йил кутилаётган минимал нарх 1 тонна ғалла ҳосили учун 2,5 миллион сўм бўлишини эълон қилади.

Мазкур минимал нарх тавсиявий характерга эга бўлиб, ғалла етиштирувчи ва уни қабул қилувчи субъектлар шартномавий муносабатлар доирасида ғалла харид нархларини ўзаро манфаатли келишув асосида мустақил равишда белгилайдилар.

Бундан ташқари бозорлардаги нархлардан келиб чиқиб, ҳар чоракда кутилаётган минимал нархга тузатишлар киритилиб, оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиб борилади, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.