“Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё футбол конфедерацияси билан йирик халқаро турнирларга мезбонлик қилиш бўйича ҳамкорликни давом эттирмоқда. 

ЎФА 2022 йилги U23 Осиё кубоги Ўзбекистонда қабул қилиш бўйича ОФКга сўровнома юборган эди. ЎФА мутахассислари мазкур чемпионатни мамлакатимизда ўтказиш бўйича тендер жараёнига доир зарурий ҳужжатларни ОФК вакилларига тақдим этди ва  музокаралар олиб борди.

Натижада Осиё футбол конфедерацияси U23 Осиё кубоги-2022 беллашувларини юртимиз яшил майдонларида бўлиб ўтишига розилик билдирди”, — дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, 2013 йилдан буён ташкил этиб келинаётган мазкур мусобақада ҳозирга қадар Ўзбекистон, Жанубий Корея, Япония ва Ироқ U23 миллий жамоалари бош совринни қўлга киритган.