2022 йилнинг ўтган 9 ойи давомида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажми 39,9 млрд. кВт.соат ўрнига 41,2 млрд. кВт.соатни ташкил этиб, режа кўрсаткичи 103,1 фоизга бажарилди.

Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ҳажми 3,5 млн. гкалл ўрнига 3,7 млн. гкалл ташкил этиб, режа кўрсаткичи 103,4 фоизга бажарилди. Бу билан “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 13,2 трлн. сўмни ташкил этиб, режа кўрсаткичи 104,8 фоизни ташкил қилди.

Шунингдек, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида инвестиция дастурига асосан 5 та йирик лойиҳалар доирасида 57,9 млн. доллар маблағ ўзлаштирилиб, режа кўрсаткичи 112,6 фоизни ташкил этди. Маҳаллийлаштириш лойиҳалари доирасида, 23,8 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, режа кўрсаткичи 128,6 фоизга бажарилиши таъминланди.

Импорт ҳажми 13,3 млн.долларга қисқартирилиб, режа кўрсаткичи 109,8 фоизга бажарилди.Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар таннархи 796,4 млрд.сўмга пасайтирилди, бунда режа кўрсаткичи 100,3 фоизга бажарилиши таъминланди.

Аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумида сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 31,7 млрд. квт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.