Қайд этилишича, божхона имтиёзлари 23,5 трлн сўмни ташкил этиб, айланма маблағ сифатида 12,1 мингта хўжалик субъектлари ихтиёрида қолдирилди. Имтиёзлар 10,2 трлн сўмга ёки 77 фоизга ортди.
Тезкор тадбирларда:
- 562,1 кг гиёҳвандлик воситалари, 190 минг дона кучли таъсир этувчи ва 2,3 минг дона психотроп моддалар 4,7 минг дона тақиқланган адабиётлар ушлаб қолинди.
- 8 420 та ҳолатда 434 млрд сўмлик товарларнинг ноқонуний айлануви аниқланди.
- 2,2 млн долларга тенг нақд хорижий валюта, 8,2 млрд сўмлик заргарлик буюмлари, 1 066 дона маданий бойликларнинг ноқонуний айланувига чек қўйилди.