МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, 2022 йил 14 октябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган саммитда Ҳамдўстлик давлатлари раҳбарлари Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ижроия қўмитаси раиси – МДҲ Ижрочи котиби лавозимини 2023 йилдан «МДҲ Бош котиби» лавозимига ўзгартириш тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватлаган эдилар.
Ушбу Саммитда МДҲ давлат раҳбарлари Сергей Лебедевнинг Ҳамдўстлик Ижроия қўмитаси раҳбари сифатидаги ваколатларини яна уч йил муддатга узайтириш тўрисида қарор қилган.