Арктика ва Антарктика тадқиқот институти (ААНИИ) сайти хабарига кўра, олимлар охирги марта бундай рақамларга 44 йил аввал дуч келишган.
Жорий йилнинг февраль ойида Антарктика денгиз музининг майдони тахминан 1,8 миллион квадрат километрни ташкил этди. Бу 1979 йилдан бери Антарктидадаги музлик ҳолатини мунтазам кузатиш давридаги энг паст кўрсаткичдир. Қайд этилишича, ўтган йилнинг февраль ойида Антарктика денгиз музининг майдони 1,92 миллион квадрат километрни ташкил қилган.
Бундан ташқари, иссиқ мавсумда сўнгги етти йил ичида бутун Жанубий океаннинг муз қопламида минимал ҳолат кузатилди. Антарктида ёзида тахминан 18 миллион квадрат километр денгиз музи эриб кетган.
Бунинг бир қанча сабаблари бор, дейди олимлар. Улардан асосийси Антарктика айлана қутб оқимидир. Бу Жанубий океанни ўраб турган ғарбий шамолларнинг оқими сифатида ҳам маълум. Иқлим ўзгариши билан ҳукмрон ғарбий шамолларнинг айланма оқимлари ошади. Бу сузиб юрувчи музга илиқ сувнинг таъсир қилишига олиб келади.
Олимлар Антарктиданинг Тинч океани секторидаги муз массивининг деградациясини қайд этишди, бу ерда сув ости вулқонлари бутун қирғоқ бўйлаб музларга таъсир этмоқда, деб хабар беради korrespondent.net.