Япония давлатининг даъвогарлар сафидан чиқиши Австралия ва Янги Зеландиянинг имкониятлари ошиб кетди.

Онлайн овоз беришда иштирок этган ФИФА ижроия қўмитаси аъзоларининг 4,1 фоиз овози Осиё-Океания минтақаси вакилларини ёқлаб чиққан бўлса, 2023 йилги аёллар чемпионатини Колумбия давлатида ўтказилишини ёқлаб 2,8 фоизи қуллаб-қувватлади.

Бугун эълон қилинган ФИФА ҳисоботида таъкидланишича, Австралия ва Янги Зеландияда 2023 йилги жаҳон чемпионатининг  ўтказилиши аёллар футболининг янада ривожланишида муҳим рол ўйнайди.

Якуний овозлар бўйича эълон қилинган ҳисоботга кўра, аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2023 йил 10 июль – 20 август кунлари ўтказилади. Чемпионатнинг очилиш маросими Янги Зеландиянинг  Окленд шаҳридаги 50 минг томошабинга мўлжалланган стадионда, мусобақанинг финали эса Автралиянинг Сидней шаҳридаги 70 минг томошабин жойлашадиган ўйингоҳда ўтказилиши белгиланган.

Албатта, бу ҳозирча ФИФА ҳисоботида қайд этилган натижалар. Аммо, онлайн овоз беришни бевосита кузатиб борган ҳар икки мамлакат давлат раҳбарларининг журналистларга билдиришича, кўринишлар ўзгариши мумкин. Бироқ, ўйинлар жозибасига фойда келтирса келтирадики, лекин унинг моҳияти асл ҳолича қолаверади.

         Айтиш лозимки, шу пайтгача Осиё-Океания минтақасида футбол бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилмаган эди. Бундан аввалги, аёллар ўртасидаги 5-Жаҳон чемпионати 2019 йилда Франция давлатида бўлиб ўтган.

Тўлқин РЎЗИЕВ