Корея Республикаси E-9 визаси асосида, қуйидаги соҳаларда 8-14 февраль кунлари ўтказиладиган танловга Ўзбекистон фуқароларини жалб қилади.
- Ишлаб чиқариш соҳасида, 22248 та;
- Қишлоқ хўжалиги соҳасида 6858 та;
- Хизмат кўрсатиш соҳасида 5403 та;
- Қурилиш соҳасида 2898 та;
Мамлакатимиздаги ушбу соҳалар мутахассислари Кореяда ишлаш истагида бўлсалар, Республикамизнинг барча ҳудудларидаги “Ишга марҳамат” мономарказларида ташкил этилган корейс тили курсларида ўқишлари мумкин.