Улар Навоий вилоятида Ўзбекистоннинг ёввойи табиатига бағишланган фильм суратга олмоқда, дея хабар бермоқда Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов ўзининг телеграмдаги саҳифасида.
Қайд этилишича, фильм республиканинг ноёб қуш турларини сақлаб қолиш бўйича кўраётган саъй-ҳаракатлари ҳақида ҳикоя қилади.
Бу гуруҳнинг мамлакатга иккинчи ташрифи бўлиб, биринчи маротаба улар 2024 йил апрель ойида ташриф буюришган эди.
Ташқи ишлар вазирлиги хориждаги дипломатик ваколатхоналаримиз билан ҳамкорликда хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларини мамлакатимизга мунтазам равишда таклиф этиб келмоқда.
Улар Ўзбекистоннинг бой табиати, қадимий тарихи, бетакрор маданияти ҳамда турли соҳалардаги салоҳияти ҳақида кўрсатувлар тайёрламоқда. 2024 йил давомида Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида қарийб икки минг нафар хорижий журналист аккредитациядан ўтказилди.