Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йилда барча мулкчилик шакли бўйича умумий ўрта таълим ташкилотларини 11-синфини битириши кутилаётган ўқувчиларнинг умумий сони 455,2 минг нафарни ташкил этади. Шундан 243,1 минг нафари қиз болалар.

Ҳудудлар бўйича 2025 йилда умумий ўрта таълим ташкилотларини 11-синфини битириши кутилаётган ўқувчилар сони қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 25 987 нафар;
  • Андижон – 39 598 нафар;
  • Бухоро – 23 619 нафар;
  • Жиззах – 18 367 нафар;
  • Қашқадарё – 44 670 нафар;
  • Навоий – 13 427 нафар;
  • Наманган – 37 476 нафар;
  • Самарқанд – 51 875 нафар;
  • Сурхондарё – 35 997 нафар;
  • Сирдарё – 11 105 нафар;
  • Тошкент – 35 764 нафар;
  • Фарғона – 47 068 нафар;
  • Хоразм – 29 074 нафар;
  • Тошкент ш. – 41 132 нафар.