Натижада 2026 йилга бориб, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми йилига қўшимча 30 миллиард киловатт соатга оширилади ва жами 100 миллиард киловатт соатга етказилади.

Келгуси йилда табиий газ бўйича ҳам эркин бозор тамойилларини жорий этиш ишлари бошланади. Электр энергияси ва табиий газ бозорларини эркинлаштириш билан бирга, эҳтиёжманд аҳолини ҳимоя қилиш учун, ижтимоий истеъмол нормалари киритилади.

Шу билан бирга, банк тизимини трансформация қилиш орқали, хусусий банкларнинг улуши, жами банк активларининг 60 фоизига етказилади.

Умуман, 2026 йилга бориб, хусусий секторнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 67 фоиздан 80 фоизга, экспорт ҳажмида эса, 32 фоиздан 60 фоизга ўсиши таъминланади.