Тадқиқотчилар 1990 йилдан 2020 йилгача бўлган маълумотларни таҳлил қилишди. 204 мамлакатдаги мазкур йўналишдаги вазият таҳлил қилинди. Бу бел оғриғи шикоятлари бўлган беморларнинг динамик харитасини яратишга имкон берди.

Олимларнинг тадқиқоти 2017 йилдан буён бундай ҳолатлар сони ярим миллиарддан ошганини кўрсатди. 2020 йилда бел оғриғи бўлган тахминан 619 миллион бемор борлиги аниқланди. Бел оғриғидан кўпинча аёллар азият чекиши маълум бўлди.

Олинган маълумотларга асосланиб, 2050 йилга келиб бел оғриғи бўйича шикоятлар деярли 50 фоизга ошиши башорат қилинмоқда. Энг кўп ҳолатлар Осиё ва Африкада қайд этилади. Дунёда жами 843 миллион киши ушбу касалликдан азият чекади – бу асосан аҳоли сонининг кўпайиши ва қариши туфайли юз беради. Бу келажакда бел оғриғининг тарқалишини моделлаштириш учун қилинган биринчи тадқиқот, деб хабар беради lenta.ru.