Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти саломатлик учун хавфли саналган РМ-2,5 – майда чанг зарраларининг рухсат этилган даражасини аниқлаб беради. Будай зарралар ўпкага чуқур кириб боради ва қонга ҳам етиб бориши мумкин. Тадқиқотчилар РМ-2,5 таъсири нафас олиш йўли ва юрак-қон томир тизими, шунингдек саратон хасталиги билан ҳам боғлиқ бўлади.
Швейцариянинг IQAir – ҳаво сифати технологиялари бўйича етакчи компанияси 143 мамлакатдаги 9.446 шаҳарларида бу борада таҳлил ўтказди. Натижалар “2025 йил дунё бўйича ҳаво сифати ҳақида ҳисобот”дан жой олди.
Унга кўра атиги 13 та мамлакат “рухсат этилган даража”даги ҳудудлардан ўрин олди. Улардан 3 таси Европада жойлашган (Андорра, Эстония ва Исландия). Шунингдек хавфсиз ҳаводан нафас олаётганр рўхатидан Австралия, Барбадос, Бермуд ороллари, Франциянинг денгиз орти жамияти (Полинезияси), Гренада, Янги Каледония, Панама, Пуэрто-Рика, Реюнью ва АҚШ Виржиния ороллари ҳудуди жой олган.
Шу тарзда тадқиқ этилган 143 мамлакатдан 130 таси ЖССТ талаб этган даражадаги ҳудудга кирмади. Ҳавоси энг ифлосланган мамлакатлар бешлигида Покистон, Бангладеш, Тожикистон, Чад ва Конго қайд этилди, деб хабар берди ru.euronews.com.