Мутахассисларнинг фикрича, кенг кўламли муаммонинг сабаби иқлим ўзгаришидир. Башоратларга кўра, 2071 йилга бориб дунёда сув захиралари учдан бир қисмга қисқаради, 2050 йилга бориб биргина АҚШда аҳоли сони қарийб 404 миллион кишига кўпаяди.
Олимларнинг фикрича, АҚШнинг Колорадо дарёси ҳавзасидаги еттита штатида яшовчи 40 миллионга яқин, шунингдек, бутун дунё бўйлаб беш миллиардга яқин одам сув танқислигига дуч келади. Улар орасида Яқин Шарқ, Шимолий Африка, Марказий Осиё мамлакатлари, шунингдек, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Руминия, Молдова, Венгрия ва Австралия фуқаролари бор, деб хабар беради mir24.tv.