“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” остида ўтказилиши режалаштирилаётган ушбу хайрли ташаббус доирасида:
▫️ маҳаллалар;
▫️ аҳоли яшаш хонадонлари;
▫️ кўп қаватли уй атрофлари;
▫️ гузар ва хиёбонлар;
▫️ зиёратгоҳ ва қабристонлар;
▫️кўча ва болалар майдончаларида кенг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилади.
Шунингдек, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз яшовчи ҳамда ногиронли мавжуд юртдошларимиз ҳолидан хабар олиниб, уларнинг яшаш шароитлари яхшиланиб, уй-жойларини таъмирлашга кўмаклашилади.