ЮНЕСКО ташкилоти томонидан 21 феврал – "Халқаро она тили куни” деб эълон қилинган. Мазкур сана 2001 йилдан буён халқаро миқёсда кенг нишонланиб келинмоқда.
Халқаро она тили кунининг мазмун-моҳиятида ҳар бир халқнинг ўз миллий тафаккури, маънавияти, руҳиятининг ўзагини ташкил этадиган тилга алоҳида муҳаббатнинг белгиси ўз аксини топади. Мазкур кун она тили байрами сифатида нишонланар экан, бу байрам муносабати билан ҳар бир инсоннинг ўз Ватани ва ўз тилига бўлган муҳаббати, унга бўлган эҳтироми, қадрлаш туйғулари янгиланади.
Aбдулла Қодирий номидаги ижод мактабида ушбу кун муносабати билан "Фронтал диктант" лойиҳаси амалга оширилди. Унда фан ўқитувчилари, маъмурият ходимлари ва 7-8-9-10-синф ўқувчилари фаол қатнашишди.
Муножат Мўминова