3 июнь куни тахминан соат 15:30 ларда, Самарқанд вилояти Пахтачи туманида яшовчи фуқаро 22 ёшли Н.Ё., ўзининг 11.05.2020 йилда туғилган 23-кунлик вояга етмаган чақалоқ фарзандини қонунга хилоф равишда Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Н.И.,га 3.000.000 сўмга сотишга келишиб, чакалоғини сотиб, ушбу келишилган пулларни Навоий шаҳридаги “Навоий” жоъме масжиди ёнида олган вақтида, ўтгазилган тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Н.Ё.,га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати