“Россия Федерацияси давлат чегараси орқали олтинни ноқонуний олиб ўтишга уриниш тўхтатилди. Россия Федерацияси ҳудудини тарк этишга уринган шахснинг шахсий буюмлари орасида яширинган иккита қуйма олтин борлиги аниқланди”, — дея ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг сўзларидан иқтибос келтирилади.

Гап оғирлиги 12,444 ва 12,307 килограмм бўлган 99-намунадаги қуйма олтин ҳақида кетмоқда. Улар 2022 ва 2023 йилларда ишлаб чиқарилган. Мутахассислар қимматбаҳо метални 126 миллион рублдан ортиқ деб баҳолашди.

Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Москва ва Москва вилояти бўйича терговчилари контрабанда моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди, у уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони назарда тутади. Қўлга олинган шахс ҳибсда, деб хабар беради mir24.tv.