Аббосбек Сатторов 1996 йили Норин туманида туғилган. Маълумоти олий, 2019 йили Наманган давлат университетининг ижтимоий-иқтисодий факультетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2019 йилда Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят кенгашида матбуот хизмати мутахассиси сифатида бошлаган. Ҳозирга қадар Наманган шаҳридаги 1-умумтаълим мактабида тарих фани ўқитувчиси сифатида ишлаб келаётган эди.
Аббосбек Наманган шаҳар ҳокими Олимжон Исаевнинг 2020 йил 4 декабрдаги фармойиши билан шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, ҳоким маслаҳатчиси лавозимини эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, ҳокимнинг матбуот котиби ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида лавозим ва мақоми жиҳатидан ҳоким ўринбосари даражасига тенглаштирилади.