Унга кўра 8 та модулдан иборат 10 ҳафталик малака ошириш курслари ташкил этилмоқда. Унда республиканинг барча ҳудудларидан инглиз тили билим даражаси юқори бўлган 25 нафар мактаб директорлари 2 босқичли суҳбат асосида сараланди ва ишдан ажралган ҳолда ўқув жараёнларини бошлади.
Курс февраль-июнь ойларида давом этиб, унинг сўнгида директорлар мактабни бошқаришнинг ноанъанавий усулини ишлаб чиқиши ва уни Жоржия универститети профессор-ўқитувчиларининг амалий ёрдами билан ўз мактабларида жорий этиши кўзда тутилган.
Мазкур курсларнинг ўзбек тилидаги таржимаси А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг махсус электрон платформасига жойлаштирилади.