Маълум қилинишича, пайшанба-жума кунлари Сибир антициклони чекиниши ҳисобига маҳаллий хусусиятга эга илиқ хаво массалари ривожланиб, кечалари 0 ва ундан юқори хаво ҳарорати, кундуз кунлари эса 7-12 даража илиқ ҳарорат кутилади. 

Жума куни тушдан сўнг беқарор об-ҳаво кузатила бошлайди, республикамизга ғарбдан тўйинган нам хаво оқимлари кириб келиши ҳисобига, аввалига республиканинг шимолий ҳудудлари (Қор.Респ., Хоразм вилояти), Марказий қисми (Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари), Қашқадарё ва Суххондарё ҳудудларида, шунингдек кечга бориб Тошкент шаҳри ва вилоятида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кутилади. 

Дам олиш кунлари Фарғона водийсида ҳам ёғингарчиликлар бўлиши кутилмоқда.