Мамлакатимизда салоҳияти катта тадбиркорлар йилдан йилга ортиб бормоқда, улар орасида спортга қизиқадиган, ҳомийлик қилишга тайёр турганлари анча.

Лекин бирорта федерация тадбиркорлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича таклиф киритмагани кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга 26 та федерациядаги бош котиб ва бошқарув кадрларининг фаолиятини ўрганиб, лавозимига лойиқ бўлмаганларини алмаштириш топширилди.