19 сентябрь куни соат 19:05 ларда 2006 йил туғилган ўсмир Наманган тумани Миришкор маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Тўрақўрғон — Ровустон» темир йўлининг 81 километри биринчи пикетидаги темир йўл изининг ён қисмида жойлашган юқори кучланишли симёғочга чиқиб, суратга тушмоқчи бўлган вақтида уни 27 500 вольт кучланишдаги электр токи уриб, жароҳат олган. 

Вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ўсмир туман тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.

«Бемор жонлантириш бўлимига келган вақтида шок ҳолатида эди. Кўрсатилган муолажалардан сўнг шок ҳолатидан чиқарилди. Ҳозирда бемор ҳолати стабил», — дейди шифокор.

Содир бўлган ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси масъуллари томонидан муҳокама ўтказилди.