Таққослаш учун, Лондондаги Биг-Беннинг баландлиги 96,3 метрни ташкил этади.
Астероид 2013 WV44 деб номланди. У сайёрамиз томон сониясига 11,8 километр тезликда учади, бу товуш тезлигидан 34 марта юқори.
Астероид 28 июнь куни Ерга энг яқин масофада учиб ўтади. Олимларнинг таъкидлашича, космик тош хавфли эмас – у билан Ер орасидаги масофа 3,3 миллион километр бўлади.
Астероид Ой билан таққослаганда Ердан тўққиз марта узоқроқда жойлашган. Бироқ астрономлар уни Ерга яқин объект деб таснифлайдилар ва унинг орбитасини доимий равишда кузатишади.
Ерга яқин объектлар сайёрамиздан 44,7 миллион километр ва Қуёшдан 195 миллион километр узоқликда жойлашган деб ҳисобланади. Баъзан кометалар учрашини ҳисобга олмаганда деярли барчаси астероидлардир. NASA маълумотларига кўра, Қуёш тизимида 32 254 та Ерга яқин объект мавжуд, деб хабар беради mir24.tv.