Эътиборлиси, бу йил республикамизнинг яна 18 та олий таълим муассасаси «репортер» мақомида қайд этилиши билан ТОП-1 000 талик рейтинг учун давогарлар ўтган йилги 10 тадан 28 тага етди.

Ушбу рейтингда университетларнинг 4 та йўналишдаги самарадорлик кўрсаткичлари баҳоланди: ўқитиш, тадқиқот, таълим сифати ва халқаро истиқболлар.

Мазкур 28 та олий таълим муассасаси ТHEнинг нуфузли рейтингларига кириш учун номзод сифатида тан олиниб, мазкур йўналишда рейтинг агентлиги уларга яқиндан ёрдам беради.

Маълумот ўрнида, жорий йил ушбу рейтингда 1 799 та университет қайд этилди, бундан ташқари 526 та университет «репортер», яъни даъвогар университетлар номинациясига эга бўлишди.