«Ўзгидромет» 3-5 ноябрь кунлари кунлари қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.
Ушбу ҳафтанинг биринчи ярмида ёғиб ўтган ёмғирлар ва совуқдан сўнг, ҳафта охирига келиб, Ўзбекистонга яна «Олтин куз» қайтиб келди.
Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол бироздан ўртача тезликда эсади.
Ҳарорат кечалари +5...+10 даража илиқ, кундуз кунлари +19...+24 даража илиқ, жанубда +25...+27 даража илиққача бўлади.
Пойтахтимизда: 3-5 ноябрь кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +7...+10 даража илиқ, кундуз кунлари +20...+23 даража илиқ бўлади.