Суҳбат давомида Фарғона вилоятининг инвестицион салоҳияти, хорижий сармоядорлар учун яратилган имкониятлар ҳақида фикр алмашилди.

Сью Юханг Фарғона вилоятини республикада аҳоли сони бўйича етакчи ҳудудлардан бири эканини инобатга олган ҳолда, мазкур ҳудудда ахборот технологияларини ривожлантириш учун қулай шароит мавжудлигини таъкидлади.

Шу сабабли, вилоятдаги ўрта таълим муассасаларида замонавий ўқитиш тизимини жорий этиш ва рақамли технологиялар марказларини яратиш бўйича қиймати 3 миллион АҚШ доллари бўлган лойиҳанинг тақдимоти билан таништирди.

Компания менежери мазкур лойиҳа муваффақиятли амалга оширилган ҳолда келгусида кенг имкониятларга эга сим-карталар ишлаб чиқарувчи корхонани ишга тушириш, савдо-иқтисодий соҳани мувофиқлаштирувчи электрон дастурни йўлга қўйиш, Қўқон эркин иқтисодий зонасида логистика марказини барпо этиш каби истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқишга тайёрлигини билдирди.