Бу ҳақда Таиланд ташқи ишлар вазири Панпри Пхиттханукон маълум қилди.

Жанглар Мьянма ҳудудида, Таиланд шимоли-ғарбидаги Так вилоятидаги Мэсот шаҳрига туташган Мьявади шаҳри ҳудудида бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради report.az.

Пхиттхануконнинг сўзларига кўра, Таиланд можарода иштирок этаётган томонлар ўртасидаги музокаралар жараёнида воситачи бўлишга тайёр.