Тошкент – Хожикент – Тошкент йўналишида тезюрар электропоездлар ҳаракатини йўлга қўйиш мақсадида мазкур линиядаги пўлат излар босқичма-босқич капитал таъмирдан чиқарилмоқда. Навбатдаги капитал таъмирлаш ишлари "Тошкент МТУ" УК га қарашли БОЗСУ темир йўл станциясида амалга оширилади. Шу боис 2021 йил 30 июль куни Хожикент – Тошкент – Хожикент йўналишида ҳаракатланадиган шаҳарлараро йўловчи поездларининг 2 та рейси, яъни
Соат 10:10 даги “Хожикент–Тошкент”
Соат 14:06 даги "Тошкент – Хожикент”
йўналишларида ҳаракатланадиган шаҳарлараро йўловчи поездлар қатнови бекор қилинади!
Бошқа рейслар ҳаракат жадвали бўйича ўзи вақтида амалга оширилади, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати.
Бу каби ноқулайлик учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти йўловчилардан узр сўради.