Ушбу куннинг нишонланиши асосий сабаби 1 апрель ҳазиллар кунига боғлиқ.
Кўп йиллар мобайнида хакерлар томонидан 1 апрель куни ҳазил тариқасида маълумотларга зарар келтирувчи вирусларни тарқатиш одатий тусига айланиб қолган.
Шунинг учун ҳам "Bесkup day" барчага ўз маълумотларини заҳирасини яратиш керак эканлигини эслатувчи кун ҳисобланади.
Бугунги кунга келиб инсонлар биргина телефон ёки компьютер қурилмаларига ишонган ҳолда уларда муҳим маълумотларини (расм, видео, ҳужжатлар ва бошқалар) сақлаб келмоқда.
Аммо қурилмаларингиз кўнгилсиз ҳодиса сабабли бирданига носоз ҳолга келиб қолса ёки йўқотилса ундаги муҳим маълумотларингиз ҳам йўқотилиши мумкин.
Шу сабабли Сиз учун муҳим бўлган маълумотларни нусха захирасини яратишни тавсия этамиз, дейилади Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази берган маълумотда.