Унга кўра, 32 та ширкат томонидан 28 та ҳолатда жами 3,5 млрд сўм мақсадсиз сарфлангани ёки талон-тарож қилингани аниқланди.
Хусусан, Мирзо Улуғбек туманидаги “Олмачи Биринчи коммуналчи" ширкати 58,9 млн сўм, “Янги аср коммунал” ширкати 39,4 млн сўм, “Нурчи коммуналчи биринчи”, “Олтин тепа Сервис” ширкатлари 311,6 млн сўм (жами 409,9 млн сўм) (эсингизда бўлса, олдинроқ мазкур туманда ширкатлар 311,6 млн сўмни талон-торож қилгани аниқлангани ҳақида хабар берган эдик);

Юнусобод туманидаги “Орхидея Коммунал” ширкати 89,4 млн сўм, “Устазода қурилиш" ширкати 71,6 млн сўм, “Бахт қасри коммунал” ширкати 288,2 млн сўм, “Техно коммунал хизмат” ширкати 114,5 млн сўм (жами 563,7 млн сўм);

Яшнобод туманидаги “Чарос макони” ширкати 489,9 млн сўм, “Келажак Люкс Коммунал” ширкати 65 млн сўм, “Ал Ёқуб коммунал” ва “Таманно коммунал” ширкатлари 70,1 млн сўм (жами 625 млн сўм);

Сергели туманидаги “Меҳнат Роҳат Сервис” ширкати 92,9 млн сўм;

Янгиҳаёт туманида “Навруз Файз коммуналчи биринчи” ширкати 50,4 млн сўм, “Равшан коммунал биринчи” ширкати 38,7 млн сўм, “Файзобод Сервис” ширкати 8,9 млн сўм (жами 98 млн сўм);

Яккасарой туманидаги “Уста Ҳасан Термур бобо” ширкати 24,5 млн сўм, “Сизга барака" ширкати 287,8 млн сўм, “Шоший Коммуналчи Люкс" ширкати 64,7 млн сўм (жами 377,0 млн сўм:);

Олмазор туманидаги “Обод Олмазор Таъмирлаш Компанияси” ширкатида 176,3 млн сўм, “Олтинобод Коммунал" ширкати 68,9 млн сўм (жами 245,2 млн сўм);

Чилонзор туманидаги “SILVER PARADISE” ширкати 10,9 млн сўм, “Самира Сервис” ширкати 186 млн сўм (жами 196,9 млн сўм);

Учтепа туманидаги “Афросиёб  сервис биринчи”, “Афросиёб  сервис иккинчи”, ”Афросиёб  сервис”, ”Афросиёб  сервис тўртинчи” ширкатлари жами 753,1 млн сўм;

Миробод туманидаги "Афросиёб Тракт"ширкати 15,2 млн сўм;

Бектемир туманидаги "Афросиёб" ширкати жами 176,6 млн сўм мажбурий бадални мақсадсиз ишлатгани ёки талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.