Уларнинг 10 минг 87 таси, яъни 93,6 фоизи ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 34 миллиард 444 миллион 266 минг 276 сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.
Федерация ва унинг ҳудудий ижро органлари 72 мурожаат асосида истеъмолчиларнинг манфаатларини кўзлаб суд органларига даъво аризасри киритилиши ва ижобий ҳал этилиши натижасида 1 миллиард 989 миллион 315 минг 487 сўм моддий ва маънавий зарар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларнинг катта қисми савдо соҳасига (4853 – жами аризаларнинг 45 фоизи), тўғри келади.
Табиий газ (1086 – жами аризаларнинг 10,1 фоизи), электр (980 – жами аризаларнинг 9,1 фоизи), сув таъминоти (373 – жами аризаларнинг 3,5 фоизи) соҳалари ҳам мурожаатлар сони бўйича етакчилик қилмоқда.
Қолган мурожаатлар хизмат кўрсатиш (357 – жами аризаларнинг 3,3 фоизи), алоқа (349 – жами аризаларнинг 3,2 фоизи), коммунал хизмат кўрсатиш (244 – жами аризаларнинг 2,3 фоизи), транспорт (180 – жами аризаларнинг 2,1 фоизи), соғлиқни сақлаш (231 – жами аризаларнинг 2,1 фоизи) ва бошқа соҳаларга (1784 – жами аризаларнинг 16,6 фоизи) тўғри келади.