Танлов ва тиббий кўрик Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Россия Федерациясининг «ПСП» ташкилоти ўртасида имзоланган ҳамкорлик келишуви асосида ўтказилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, фуқароларни иш жойига етиб бориш (транспорт), ишлаш учун рухсатномаси (патент) ва овқатланиш харажатлари иш берувчи томонидан қопланади.
Фуқароларга Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат мигрантлари амал қилиши лозим бўлган йўл-йўриқлар тўғрисида батафсил тушунтириш берилиб, соҳага оид тарқатма материаллар берилди.
Шунингдек, яна 73 нафар фуқаро жорий йил 8 октябрда Самарқанд халқаро аэропорти орқали Амур вилоятига ишлаш учун кетиши режалаштирилган, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.
Шунингдек хабар орқали космодром қурилишида ишлаш истагидаги фуқаролар рўйхатдан ўтиши мумкин бўлган электрон манзил кўрсатилган.