Бироқ бизда айрим тиббиёт муассасалари аҳоли учун узоқ ва ноқулай жойлашган. 3 мингдан ортиқ маҳаллада яшовчилар оилавий шифокор пунктига бориш учун 10 километрдан 75 километргача йўл босишга мажбур эди.
Шундан келиб чиқиб, Президентимиз томонидан белгиланган бирламчи тиббий хизматни аҳолига яқинлаштириш ва уларнинг тармоғини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар ижроси доирасида 2022 йилда 105 та оилавий шифокор пункти ва 31 та оилавий поликлиника, шунингдек, 1 002 та маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилиши белгиланган эди. Жорий йилнинг ўтган 9 ойида бу йўналишда қандай ишлар амалга оширилди?
Йил бошидан буён жойларда:
81 та оилавий шифокорлик пункти,
25 та оилавий поликлиника,
1002 та маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилди.
Натижада 3,5 миллион нафар аҳолига бирламчи тиббий хизмат яқинлаштирилди.
Йил якунигача ҳудудларда яна:
30 та оилавий поликлиника,
298 та маҳалла тиббиёт пункти фаолияти йўлга қўйилади.
Бунинг натижасида қўшимча 700 минг нафар аҳолига бирламчи тиббий хизмат яқинлаштирилади.
Шунингдек, 500 та бирламчи тиббиёт муассасаси ҳамда маҳалла тиббиёт пунктларига 2 865 кВт.ли қуёш панеллари ўрнатилади.
Бирламчи тизим муассасаларига марказлаштирилган ҳолда 33 турдаги, 136 миллиард сўмлик асосий дори воситалари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан тузилган шартномаларга асосан етказиб берилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
матбуот хизмати