Унга кўра:

илмий кенгаш аъзоларининг ярмидан кўпи мазкур кенгашни тузган, илмий ташкилот ва таълим муассасасида фаолият юритаётган олимлардан иборат бўлиши шарти бекор қилинмоқда;

фақат давлат таълим муассасаларида ўқитиладиган таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар рўйхатини тасдиқлаш Вазирлар Маҳкамаси ваколатидан чиқарилмоқда;

5 хил тоифадаги шахсларнинг таълим ташкилотларида педагог (профессор-ўқитувчи) сифатида фаолият олиб бориши тақиқланмоқда.

Шу ва яна бир қатор янгиликлар жамланган ҳужжат лойиҳаси муҳокамаларида фаол иштирок этиб, таклифларингизни regulation.gov.uz сайти орқали қолдиринг.