“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан Ўзбекистон учун энг устувор соҳаларда, мутахассисликлар кесимида  350 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловларини эълон қилинди!

Жамғарма 2021-2022 ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда:

 бакалавриат таълим дастури учун 100 нафар,

 магистратура таълим дастури учун 150 нафар,

 докторантура таълим дастури учун 100 нафар стипендиялар ажратишини маълум қилади.

Номзодларнинг ҳужжатлари 2021 йил 1 апрелдан 1 майга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, электрон тарзда қабул қилинади.

Саралаш босқичлари 2021 йил 1 майдан – 20 майга қадар давом этади.