Жорий йилнинг дастлабки 9 ойида 591 та корхонанинг 4995 та манбасида мониторинг ўтказилди. Бунда 212 та объектнинг 489 та манбасида меъёрдан ортиқ ифлослантириш аниқланиб, камчиликлар бартараф этилди.
“Тоза ҳаво” тадбирининг биринчи ва иккинчи босқичларида жами 270 344 та автотранспорт воситаси кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 9 113 таси ёки 3,4 фоизида ишлатилган газларининг ифлослантирувчи моддалари миқдори белгиланган меъёрлардан юқорилиги аниқланган. Уларнинг 2 986 таси вақтинча тўхтатилиши эвазига бир кунда ўртача 102 тонна зарарли газлар ташланишининг олди олинди.
Атроф-муҳитга юқори ва ўрта хавфли таъсир этувчи 240 та саноат корхоналарида замонавий локал оқова сув тозалаш иншоотларини ўрнатиш ва мавжудларини модернизациялаш дастури тасдиқланиб, ҳозирга қадар 37 та корхонада иншоотлар қурилган, 85 тасида ишлар давом эттирилмоқда.
Республика ҳудудининг 90 фоизи санитар тозалаш хизматлари билан таъминланди ва йил бошига нисбатан 8 фоизга ўсди.
Республикада бир йилда ўртача ҳосил бўлаётган 7,1 млн тонна маиший чиқиндиларнинг 0,7 млн тоннаси қайта ишлашга жалб қилиниб, қайта ишлаш даражаси 21,9 фоиздан 25 фоизгача етказилди.
36 та қаттиқ маиший чиқинди полигонларининг рекультивация қилиш натжасида 223 га ер майдонлари давлат заҳирасига топширилди ва 0,7 млн тонна иссиқхона газлари атмосферага ташланишининг олди олинди.
Маиший чиқиндилар билан ишлаш соҳасида ҳудудларни давлат-хусусий шериклик тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига бириктириш бўйича 6 та битим имзоланди, 14 та лойиҳа тендери ўтказилмоқда, 1 таси бўйича концепция тасдиқланиб эълонга қўйилди ҳамда 24 тасининг ҳужжати тайёрланмоқда.
Давлат экологик назорати доирасида 36 мингдан ортиқ рейдлар ўтказилди, 59 мингдан ортиқ профилактика тадбирлари олиб борилди.
Ҳудудий бўлинмалар, туман (шаҳар) инспекциялари 51 дона транспорт воситалари билан таъминланди.
663 та давлат инспекторларидан иборат 221 та тезкор назорат гуруҳлари ташкил этилиб, уларга 61 та транспорт бириктирилди.
Қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузган 34 275 нафар шахс аниқланди.
32 млрд. сўм маъмурий жарима ва табиатга етказилган зарарлар ҳисобланди.
1365 та ҳолат бўйича 15 млрд. сўм жарима ва табиатга етказилган зарарларни ундириш юзасидан материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига киритилди.
12 та ҳолат бўйича 1,6 млрд. сўмлик даъволар юзасидан қонунбузарлик содир этган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш бўйича иш қўзғатилди.
Ҳуқуқбузарлардан 376 дона ҳайвон ва парранда, 1,9 тн балиқ, 49 637 кг доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар, 1520 м³ ўтин, 45 та ов қуроли ва 570 та аслаҳалар олиб қўйилган.
1034 м3 саксовулларни ноқонуний кесган 372 нафар ҳуқуқбузарга 822 млн.сўм жарима ва зарарлар белгиланди.
Дарахт ва буталарни ноқонуний кесган 3529 та (89 нафар мансабдор шахс) шахсларга 4,5 млрд. сўм маъмурий жарима ва 8,6 млрд. сўм зарар белгиланди.
Айдар-Арнасой кўллар тизимида ўтказилган 1518 та назорат тадбирларида 410 та ҳуқуқбузарларга 648 млн. сўм жарима ва табиатга етказилган зарар белгиланди.
Қизил китобга киритилган ёввойи ҳайвонлар ва ўсимлик турларини республикага олиб кириш ва четга олиб чиқишга 224 та, йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо тўғрисидаги Конвенция (CITES)нинг I, II ва III иловаларига кирувчи ҳайвонот турларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш учун 196 та рухсатномалар берилди.
Давлат кадастри сув муҳофаза зоналарининг 245 та ҳамда ўсимлик дунёси объектларининг 166 та турлари бўйича маълумотлар базаси шакллантирилиб, Давлат кадастрлари ягона тизмига киритилди.
Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Тошкент, Сурхандарё, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари сув ҳавзаларида ўтказилган экспедицияда жами 89 турдаги умумий сони 330 мингдан ортиқ қушлар ҳисобга олинди.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар 14 та транспорт воситаси билан таъминланди.
Экология жамғармаси маблағларидан экотрузимни ташкил этиш ишларига Қуйи Амударё Давлат биосфера резерватига 1,8 млрд.сўм, Жайрон питомнигига 2,46 млрд.сўм маблағ ажратилди.
Дарахтларни кесишга эълон қилинган мораторий даврида 392 минг 462 туп дарахт ва буталарни кесиш ва кўчириб ўтказиш бўйича 4961 та мурожаатлар ўрганиб чиқилди ва 351 минг 767 туп дарахтларнинг кесилиши рад этилди.
Соҳага оид долзарб масалалар юзасидан ОАВ вакиллари учун республика миқёсида 33 та ҳамда ҳудудлар кесимида 173 брифинг ва матбуот анжумани, давра суҳбати ташкил этилди. Шунингдек, 6 та ижтимоий ролик тайёрланди.
Ижтимоий тармоқларда 6 мингдан ортиқ постлар жойлаштирилди.