Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 3 декабрга келиб кундузи ҳаво +12...+13 даража илиққача исийди.

4-5 декабрь кунлари республика ҳудудига нам ва нисбатан совуқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Шимолий ҳудудлардан ташқари, республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши, тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати +6...+11 даража илиққача пасаяди.

1-5 декабрда ҳарорат кечалари -3 даража совуқ— +2 даража илиқ атрофида бўлади.

Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликгача эсади. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.

Тошкентда: 1-3 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 4-5 декабрда вақти-вақти билан жадаллиги асосан бироз бўлган ёмғир ёғади. Ҳарорат кечалари 0...+5 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари 1-3 декабрда +13...+15 даража илиққача кўтарилади, 4-5 декабрда +8...+11 даража бўлади.