Айни пайтда табиий газ, электр энергияси таъминотида етишмовчиликни бартараф этиш мақсадида аҳолининг эҳтиёжманд ва ижтимоий ҳимояга мухтож қатламларини қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда. 120 тонна кўмир олиниб, туман ҳудудидаги 53 та маҳаллаларда 400 нафардан ортиқ хонадонларга маҳалла фуқаролар йиғинлари орқали тарқатилади.

Аҳолига энергия ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш лозимлиги тушунтирилди, бу орқали электр, газ етмаётган ҳудудларга ресурсларни кўпроқ таъминлаш имконияти туғилиши таъкидланди.

Туман бўйлаб кўмир маҳсулотлари тарқатиш ишлари давом этмоқда.