Тадбирда, Кадастр агентлиги Қўрғонтепа туман бўлими мутахассиси Б.О. Қўрғонтепа туман ҳокимининг қарорига асосан туманнинг “Ёртибоши” маҳалласи ҳудудидан фуқаро М.А.га иссиқхона ташкил этиш учун ажратилган 0,10 гектар ер майдонига мансабдор танишишлари орқали ноқонуний равишда уй-жой қуриш учун рухсат олиб беришни ваъда қилиб, пора тариқасида 4 000 АҚШ доллари беришини сўраб, сўралган пуллардан 3 200 АҚШ долларини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа тумани прокуратураси томонидан А.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 25,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.