Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Қорақалпоғистон Республикасида 2017-2021-йиллар оралиғида жами 9491 бош йўрға тувалоқ табиатга қўйиб юборилган. Йўрға тувалоқлар 2009 йилда Ўзбекистон Қизил китобига ноёб тур сифатида киритилган.

Йўрға тувалоқ юртимизда асосан Қизилқум чўлида,  Ӯзбекистондан ташқарида Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Кавказ орти, Миср, Ғарбий Осиё, Мўғулистонда уялайди. 

Чўлларга баҳорга яқин учиб келади. Ҳар бири 2, 3 донадан  тухум қўяди ва 21, 25 кун давомида босиб ётади. Полапонлари июнь-июль ойларида уча бошлайди. 

Айни пайтда мамлакатимизда бу ноёб қушларни махсус питомникларда кўпайтириб, табиат бағрига қўйиб юбориш ишлари йўлга қўйилган.