Бу ҳақда федерацияси матбуот хизмати маълум қилишича, мурожаатларнинг 13 минг 317 таси яъни, 98,5 фоизи ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 43 миллиард 586 миллион 553 минг 467 сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.
Федерация ва унинг ҳудудий ижро органлари томонидан келиб тушган 150 та мурожаат асосида истеъмолчиларнинг манфаатларини кўзлаб суд органларига даъво аризалари киритилиши ва ижобий ҳал этилиши натижасида 2 миллиард 8 миллион 415 минг 393 сўм моддий ва маънавий зарарлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларнинг катта қисми савдо (6716 – жами аризаларнинг 49,7 фоизи), табиий газ таъминоти (1309 – жами аризаларнинг 9,7 фоизи), электр таъминоти (1095 – жами аризаларнинг 8,1 фоизи), коммунал хизмат кўрсатиш (338 – жами аризаларнинг 2,5 фоизи), сув таъминоти (439 – жами аризаларнинг 3,2 фоизи), хизмат кўрсатиш (сервис) (533 – жами аризаларнинг 3,9 фоизи), транспорт (385 – жами аризаларнинг 2,8 фоизи), алоқа (395 – жами аризаларнинг 2,9 фоизи), соғлиқни сақлаш (238 – жами аризаларнинг 1,8 фоизи) ва бошқа (2186 – жами аризаларнинг 16,2 фоизи) соҳаларга тўғри келади.