Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг дастлабки 6 ойида республикамизда фаолият юритаётган 1 172 та металлургия саноати корхоналари томонидан 44 960,3 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.
Металлургия саноати корхоналари томонидан 2021 йилнинг:
- январь ойида 6 820,2 миллиард сўм (физик ҳажм индекси103,9 фоиз);
- январь-февраль ойларида 13 205,4 миллиард сўм (105,4 фоиз);
- январь-март ойларида 20 658,3 миллиард сўм (107,9 фоиз);
- январь-апрель ойларида 28 817,4 миллиард сўм (111,2 фоиз);
- январь-май ойларида 36 080,2 миллиард сўм (111,7 фоиз)ни ташкил этди.
Металлургия саноати корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улуш Навоий вилояти 50,4 фоиз (31 та металлургия саноати корхоналари томонидан), Тошкент вилояти 39,5 фоиз (137 та), ҳамда Тошкент шаҳри 7,8 фоиз (311 та) ҳиссасига тўғри келди.