Давлат раҳбари томонидан бундай ҳолатлардан хулоса чиқармаган раҳбарларни зудлик билан лавозимидан озод этиш, уларнинг ўрнига ёш ва малакали кадрларни тайинлаш ҳамда энергия йўқотишларини камида икки баробар қисқартириш бўйича аниқ
Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ҳудудий электр тармоқлари АЖда Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов раҳбарлигида танқидий йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда соҳадаги мавжуд муаммолар чуқур таҳлил қилиниб, энергия самарадорлигини ошириш ва йўқотишларни камайтириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган вазифалар белгилаб олинди.
Маълум бўлишича, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида 106140 та трансформатор пункти текширилган. Шундан 25668 таси таъмирталаб экани аниқланиб, ҳозирда уларни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, юқори юкламага эга тармоқларда симларни алмаштириш, тармоқларни модернизация ва реконструкция қилиш, ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш бўйича чоралар кучайтирилиши белгиланди. Электр энергияси йўқотишларини камайтиришда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш лойиҳасини жадаллаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Газ таъминоти соҳасидаги ишлар ҳам танқидий кўриб чиқилиб, жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Ҳудудгаз Хоразм филиали раҳбарини ишдан олиш бўйича топшириқ берилди.
Йиғилиш якунида электр энергияси йўқотишлари юқори бўлган ҳудудлар кесимида қатор раҳбарлар лавозимидан озод этилди. Жумладан:
- Андижон филиалида — 14 та,
- Жиззах филиалида — 7 та,
- Самарқанд филиалида — 10 та,
- Қашқадарё филиалида — 4 та,
- Сирдарё, Тошкент ва Фарғона филиалларида — 2 тадан туман (шаҳар) электр корхоналари раҳбарлари ишдан олинди.
Мутасаддиларга ёз ва куз-қиш мавсумларига пухта тайёргарлик кўриш, инфратузилмани барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда аҳолига узлуксиз ва сифатли хизмат кўрсатиш юзасидан аниқ вазифалар юклатилди.