Туршак маҳсулотларига асосан Ироқ, Туркия, Россия, Белоруссия ва Украина бозорларида яхши харид қилинди.
«Caravan Gardens» компанияси бош директори Ж. Абдуллаевнинг «Umid 2.020» халқаро конференциясидаги маълумотларига кўра, Ўзбекистон баргак (данаксиз туршак) етиштириш бўйича дунёда иккинчи туради.
Маълумот тариқасида шуни айтиб ўтиш жоизки, бугун вилоятнинг 106 га яқин корхоналари томонидан туршак маҳсулотларини экспорт қилиш йўлга қўйилган, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.