Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган "Чинор" мунтазам йўл патрул хизмати масканида хизмат ўтаётган Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори сержант Б.Абжалов жорий йил 25 август куни Наманган–Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи М.А. бошқарувидаги “Нексия-2” русумли давлат рақам белгиси 40 D 260 VA бўлган транспорт воситасини тўхтатган.

ЙПХ инспектори томонидан ушбу автоуловни кўздан кечириш жараёнида автомобил юк хонасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз чет давлатда ишлаб чиқарилган 490 қути “Монд” ва 4000 қути ҳар хил турдаги “Милано” номли тамаки маҳсулотлари олиб кетаётганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳайдовчи, автоулов ва тамаки маҳсулотлари ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш мақсадида Оҳангарон тумани ички ишлар бўлимига топширилган.